Зўр футболчи учун янги имконият

Ёзги трансферлар мавсуми якунланиши билан гранд клублар келажакдаги харидлар учун тайёргарлик кўра бошлади.

Хусусан, жорий мавсум тугаши билан келаси ёзда бошланадиган трансфер бозори “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд учун янги имкониятлар эшигини очади. Ҳозирнинг ўзида норвегиялик тўпурарни қўлга киритиш учун курашаётган клубларнинг рўйхати кенгайиб бормоқда.

Айни пайтда Холанд учун “Ювентус” ва “Манчестер Сити” асосий даъвогар сифатида эътироф этилмоқда. Бироқ, бу клублар учун футболчини олиш осон бўлмайди. Чунки, Холанд “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” каби қудратли жамоалар нишонида ҳам турибди.

Эрлинг Холанднинг нархи 100 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)