
Зўр ТВ ва Футбол ТВ Англия кубоги учрашувлари трансляцияни сотиб олиши мумкин!
Англия кубоги Ўзбекистон телеканалларида намойиш этилиши мумкин. Бу ҳақда таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
"Футбол канали Англия кубоги бўйича музокара олиб боряпти шекилли. Тўғри, Зўр Тв ҳам бунга киришганди. Давлат ва ҳусусий каналлар ниҳоят ҳамкорликда, имкониятларни жамлаган ҳолда бу ишни амалга оширса яхши бўларди, бундан мухлислар ютади",- деб ёзди Файзиев.
Маълумот учун, ҳозирча ZO'R TV Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Ла лига ўйинларини трансляция қилмоқда.
Фикрлар