Зотеев ва унинг жамоаси элитадан қуруқ қолди

Ҳамюртимиз Олег Зотеев ва унинг жамоаси – “Чоннам Драгонс” учун мавсум якунланди.

Гап шундаки, Жанубий Корея “К2” лигасининг охирги турида “Чоннам Драгонс меҳмонда “Сеул А-Ланг” клубига қарши майдонга тушди.

Ушбу учрашувда легионеримиз тўп сураётган клубни фақат ғалаба қониқтирарди. Шу боис бу ўйин ўта муҳим аҳамият касб этарди. Ўйиннинг 34-дақиқасида норвегиялик ҳужумчи Юлиан Кристофферсеннинг голи меҳмонларни олдинга олиб чиққанди. Бироқ 45+3-дақиқада Леандро ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, “Чоннам Драгонс” 6-ўрин билан кифояланган ҳолда кучлилар сафига чиқиш имкониятини бой берди. Ҳамюртимиз Олег Зотеев ушбу учрашувда тўлиқ 90 дақиқа давомида тўп сурди.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!