Зохир Пиримов яна "Бухоро"га қайтди

Ўтган мавсумни “Навбаҳор”да бошлаб, АГМКда якунлаган ярим ҳимоячи Зохир Пиримов айни дамда “Бухоро” кўригида бўлиб турибди.

Қайд этиш лозимки Пиримов учун “Бухоро” бегона эмас. Боиси, 28 ёшли футболчи 2017 йилги мавсумни айнан бухороликлар сафида ўтказган эди.

Маълумот учун, Зохир Пиримов ўтган мавсум Суперлигада жами 28та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!