Зубайра Тухугов канадалик нокаутчига қарши жанг қилади

Россиялик ММA жангчиси Зубайра Тухугов (19-4-1) ўзининг Инстаграм саҳифасида навбатдаги рақиби ким эканлигини маълум қилди.

Тухугов канадалик Ҳаким Даводу (11-1-1) билан жанг постерини жойлаган. Мазкур тўқнашув 19 сентябрь куни "UFC 253" доирасида бўлиб ўтади. Ҳар икки жангчи ярим енгил вазн тоифасида ўзаро жанг олиб боришади.

“Эҳтиёт бўл. Сен учун қийин кеча бўлади”, - дея постер остига изоҳ қолдирган Тухугов.

Маълумот учун, Ҳаким 11 та ғалабасидан 7 тасини нокаут билан якунлаган. Зубайрада ҳам худди шунча нокаут мавжуд. Бироқ, россиялик жангчи бундай натижага 19 бора ғалаба қайд этган жангларида эришган. 

 

ка

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)