Зубайра Тухугов: "Пётр Ян ва Мераб Двалишвили жанги осон ўтмайди, бироқ..."
Россиялик таниқли ММА устаси Зубайра Тухугов ўта енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Пётр Ян ва грузиялик Мераб Двалишвили ўртасидаги трилогия учун ўз прогнозларини билдирди.
"Мераб қанчалик кўп тайёргарлик кўрмасин, Пётр янада яхшироқ жанг қилади. Чунки у ўзига хос характерга эга. Тўғри, бу баҳс осон бўлади, деб ўйламайман. Бироқ Яннинг ғалабасига ишончим комил", - деди Тухугов "Gorilla Fighting" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Пётр Ян ва Мераб Двалишвили тўқнашуви 24 октябрь куни "UFC 333" турнирида ўтказилади.

Фикрлар