​“Челси” кўп гол ура бошлаган ҳужумчига харидор

“Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳали ҳам ўзига мос келадиган тўпурар қидирмоқда. Энди “аристократлар” “Фейеноорд” ҳужумчиси Сантьяго Хименесни нишонга  олди.

22 ёши футболчи Нидерландия чемпионатининг дастлабки бешта турида рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди.

Хименес профессионал фаолиятини Мексиканинг “Крус Асуль” жамоасида бошлаган. Истеъдодли ҳужумчи “Фейеноорд” сафига 2022 йили келиб қўшилди ва жамоа билан тўрт йиллик шартнома тузди.

Европадаги дебют мавсумида Хименес 32 та учрашувда 15 та голга ва иккита ассистга муаллифлик қилди.

Хименес 2021 йили Мексика миллий терма жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!