“Ланс” нега Раҳмоналиевни танлади?

  • 15.08.2026 07:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг машҳур футболчиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятида муҳим роль ўйнаган Франциянинг “Ланс” клуби энди яна бир ўзбек футболчиси Умарали Раҳмоналиевга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Айни пайтда Европа футболини ёритаётган манбалар “Ланс”нинг трансфер сиёсатини таҳлили ва муҳокама қила бошлади.

Sports.uz портали хориж манбаларининг Умарали Раҳмоналиевнинг эҳтимолий трансферига оид фикр-мулоҳазалари ва муносабатларини ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.

Кевин Каррьер,  topmercato.com сайти эксперти:

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев “Ланс”нинг трансфер нишонлари рўйхатига киритилган, чунки клуб ёзги трансфер ойнасининг иккинчи қисмида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсумда асосий таркибда ўйнаган  футболчилардан Адриен Томассон ва Мамаду Сангаре кетганидан кейин “Ланс”уларнинг ўрнига Ясин Титрауи ва Микаэль Кюизансни ҳам вариант сифатида кўриб чиқмоқда.

“Ланс” Мамади Диамбуни йўқотиб, унинг “Брест”га ўтиши ортидан ушбу икки муҳим футболчининг кетишини қоплаш учун ярим ҳимояни янги  ижрочи билан кучайтиришни исташи мантиқий ҳол.

Айниқса, келаси мавсумда Артуа жамоасини Лига 1 ва Франция кубогидан ташқари Европа Чемпионлар лигасида ҳам кўпроқ учрашувлар кутиб турганини ҳисобга олсак, бу трансфер сиёсати ўзини оқлайди.

Tribuna нашри:

Биздаги маълумотларига кўра, Озарбайжонда янги номзод аниқланган. Хабар қилинишича, Умарали Раҳмоналиевнинг номи “Ланс”нинг қисқа рўйхатига киритилган.

22 ёшли Умарали Раҳмоналиев ҳозирда “Сабах” клубида тўп тепмоқда ва ёш бўлишига қарамай, янада ривожланиш учун катта салоҳиятга эга. Унинг Озарбайжон клуби билан шартномаси 2028 йил декабригача амал қилади.

Шу сабабли, “Ланс” унинг трансферини амалга ошириш учун музокаралар олиб боришига тўғри келади. Шунингдек, “Лансўйинчи учун курашда бошқа клублар томонидан рақобатга дуч келиши мумкин.

Умарали Раҳмоналиев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам муайян тажрибага эга. Ҳозиргача у Ўзбекистон терма жамоаси учун битта ўйин ўтказган. Бу халқаро тажриба ёш таянч ярим ҳимоячи учун қўшимча устунлик ҳисобланади. Унинг профили “Ланс”нинг ярим ҳимоядаги эҳтиёжларига мос келиши мумкин. Франция шимолидаги клуб, айниқса, жамоасини келаётган мавсумга тайёрлашга катта эътибор қаратмоқда.

Йохан Боден, les-transferts.com сайти журналисти:

Умарали Раҳмоналиев эътиборга тушди. “Расинг Клуб де Ланс” раҳбарияти ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Умарали Раҳмоналиев номзодини кўриб чиқмоқда. Лансликлар ушбу трансфер ойнасида, айниқса, таянч ярим ҳимоячи сотиб олишга қизиқмоқда.

Раҳмоналиев янги мавсумда Чемпионлар лигаси саралашида “Сабах” сафида аллақачон олтита ўйин ўтказди. Ярим ҳимоячи мавсум бошидан бери битта голли узатмани ҳам амалга оширди. Бу статистика ҳозирча камтарона кўринса-да, унинг салоҳияти “Ланс” скаутларида қизиқиш уйғотган. Шунинг учун “Ланс” келаси ойларда унинг ривожланишини диққат билан кузатиши мумкин.

Битимнинг тақдири сўралаётган нархга ҳам боғлиқ бўлиши айтилмоқда. Ҳозирча расмий таклиф йўллангани йўқ. Аммо “Ланс” эҳтимолий рақобатчилардан олдин ташаббусни қўлга олиш учун тез орада ҳаракат бошлаши кутиляпти. Шундай қилиб, ёш футболчи “Ланс”нинг ярим ҳимоясини кучайтириш учун қизиқарли вариант бўлиб кўринмоқда.

Сенсация! Раҳмоналиевни Франция гранди трансфер қилмоқчи

Ҳусановга қийин бўлади! “Арсенал” катта босим қиладиган бўлди

Шомуродов трансферида иккита тўсиқ бор!

Ўзбек футболида бунақаси ҳали бўлмаган!

Ҳусанов қозоқ клуби бош мураббийига мурожаат қилди

Шомуродовга янги харидор чиқди!

Шомуродов келса, бу жамоа ҳужумини тўхтатиб бўлмай қолади

 

 

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!