"Siti" "Real"ni ishonch bilan engib chorak finalga yo‘l oldi
UEFA Chempionlar Ligasi nimchorak final javob uchrashuvlari doirasidagi "Manchester Siti" - "Real" bahsi o‘z yakuniga etdi. Unda maydon egalari 2-1 hisobida g‘alaba qozondi va keyingi bosqich masalasini hal qildi.
Endi Gvardiola shogirdlari chorak finalda "Lion"ga qarshi kurash olib boradi.
- 90'

Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" турнир тарихида энг кўп чемпионликни қўлга киритган "Реал"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'
"Сити" вақтдан ютиш учун ўйнамоқда.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Отаменди Родри ўрнига майдонга тушди.
- 86'
Силванинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
- 85'
Де Брюйне жарима майдонига яқин жойда йиқитилди. Хавфли стандард.
- 83'

Васкес, Йович, Валверде майдонга тушди. Азар, Модрич ва Карвахаль захирадан ўрин олди.
- 81'

Стерлинг ўз ўрнини Давид Силвага бўшатиб берди.
- 80'

Модрич майдон марказида Де Брюйнени тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
- 77'
"Сити" эрта прессингдан воз кечгандек. "Реал" жарима майдони ёнигача келди.
- 75'
"Реал" ҳимояси хато қилишдан тўхтамаяпти. Сал бўлмаса, яна бир гол қабул қилиб олар эди.
- 72'
Стерлинг жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ҳам шу фикрда.
- 70'
Аммо бир жиҳатдан "Реал"да кўп нарса ўзгармади. Вазифа битта - улар иккита гол уришлари керак.
- 68'
ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ана холоооооосссс!!! Варан яна бир марта "қовун туширди". Ҳимоячи боши билан тўпни дарвозабонга ташлаб беришни мақсад қилганди. Аммо унинг мақсадини Жезус пайқаб қолди. 2:1 "Сити" бир оёғи билан чорак финалда.
- 67'

Фоден ўрнига Бернарду Силва майдонда ҳаракат қилади.
- 66'

Де Брюйненинг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячилар омонидан осонлик билан қайтарилди.
- 64'
Бенземанинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган навбатдаги зарбаси кучсиз чиқди.
- 63'
Кросс "Ман Сити" футболчиларидан тўпни олиб қўйиб, Бенземага узатди. Франциялик эса бир футболчини ортда қолдириб, зарба берди. Ўша ҳимоячи тўп йўлига ташланишга улгурди.
- 62'

Родриго ўрнига Асенсио майдонга тушди.
- 61'
Де Брюйне ўнгдан жарима майдонига тўпни узатди. Бироқ ичкарида унинг узатмасига "лаббай" дегувчи йўқ эди.
- 60'
"Сити"нинг кесувчи паслари ҳимоячилар томонидан ўқиляпти.
- 57'
Де Брюйне яхши позицияга очилиб бориб, чалғитувчи ҳаракат билан Милитаони доғда қолдирди. Карвахаль эса алданмади. У тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 55'
Бензема кутилмаганда чапдан рейд уюштириб, дарвозага зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 54'
"Сити"нинг ўта хавфли ҳужуми бесамар кетди. Ҳужумчилар чўзиб юборишди.
- 53'
Кросс узоқ масофдан зарба берди. Тўп эса ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 51'
Милитао анча муддат тўпни ўзида ушлаб қолди. "Реал" бахтига тўпдан жамоаси фойдасига қутула олди. Акс ҳолда, яна бир хавфли вазият Куртуа дарвозасини мўлжалга оларди.
- 48'

Де Брюйне яна бурчакдан тўпни тўғри дарвозага тепди. Куртуа қийинчилик билан қайтаришга эришди.
- 47'
Де Брюйненинг заргарона пасидан сўнг Стерлинг дарвозага зарба йўллади. Яқин бурчакдан жой олиши мумкин бўлган тўпни Куртуа қайтарди.
- 46'
Стерлинг товони билан жарима майдонига кириб кетаётган Канселуни тўп билан таъминлади. Унинг узатмаси эса ўхшамади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус. 15 дақиқа дам олишга мажбурмиз.
- 45'

Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Де Брюйне бурчакдан тўғри дарвозани нишонга олди. Куртуа қаҳрамон.
- 44'
Бензема Эдерсон дарвозасига ажойиб зарба берди. Уннга тўп етказиб берилаётган пайтда офсайдда бўлган экан.
- 43'
"Сити"нинг қарши ҳужуми Стерлингнинг ноаниқ паси сабаб барбод бўлди. Қулай имконият кўкка совурилди.
- 42'
Куртуанинг тўпни олдириб қўйишидан сўнг Де Брюйне тўпни Фоденга етказиб берди. Англиялик футболчининг айланиб олиб берган зарбаси анчагина хавфли чиқди.
- 39'
Де Брюйне жарима майдончаси яқинида йиқитилди. Брих эса буни кўрмади.
- 37'

"Сити"нинг рақибдан майдон марказида тўпни олиб қўйиб амалга оширган ҳужуми Канселунинг хавфли зарбаси билан тугади. Куртуадан ажойиб сейв.
- 34'

"Реал"нинг ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди. Аммо Бензема офсайдда қолиб кетган экан.
- 32'
Уокернинг ўз яриммайдонидан бошлаган рейди рақиб жарима майдонига яқин жойдаги зарбаси билан якунланди. Зарба анча ноаниқ.
- 28'

ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Родригонинг ўнг қанотдаги фаоллигидан сўнг амалга оширган узатмаси Бензема томонидан бош билан "Сити" дарвозасига жойланди.
- 27'
"Сити" "Реал"ни прессингда яхши ушламоқда.
- 24'
Майдон марказида Жезус Родригога нисбатан қоидани бузди.
- 22'

Биринчи бурчак зарбаси навбатдаги корнерга сабаб бўлди. Уни комбинацион ижро этган" Реал" ҳужуми Родригонинг узоқдан йўллаган зарбаси билан якунланди.
- 21'

Бензема Азарнинг узатмасидан сўнг айланиб олиб, дарвозага зарба йўллади. Эдерсон вазият қаҳрамони.
- 20'
"Реал"нинг ҳужумлари "шаҳарликлар" ҳимоячиларига қийинчилик туғдирмаяпти.
- 18'
Стерлинг бир ўзи жарима майдонига кириб борди. Зарба йўлини ҳимоячи тўсиб қолди. Раҳим йиқилиб, пенальти сўрамоқда. Йўқ, ҳаммаси жойида. Ўйинни давом эттириш керак.
- 18'
Родригонинг жарима майдони марказига анча узоқдан оширган тўпига Эдерсон ўз вақтида чиқиб келди.
- 16'
Стерлинг тўпни қабул қилиб, вариант топа олмагач, дарвоза томон тепди. Тўп дарвоза тўрига тепа тарафдан тегди.
- 15'
Модричнинг ҳужумчиларга узатган ажойиб пасини Фернандиньо ўқиди.
- 14'
"Реал" ҳимояси ўз дарвозаси олдида тўп узатишни тўхтатмаса бўлмайди. Сал қолса, Милитао яна бир гол антиқаҳрамонига айланарди.
- 12'
"Реал" жарима майдони ичида "Сити" пала-партишлик юзага келтирди. Кетма-кет зарбалар ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 9'

ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Реал" ҳимоясидаги қўпол хатодан манчестерликлар унумли фойдаланиб кетишди. Жезус Варандан тўпни олиб қўйди ва Стерлингга тўпни узатди. Раҳим бўш қолган дарвозани ҳотиржам ишғол этди.
- 7'

Кевиннинг бурчакдан узатган тўпи ҳеч кимга насиб этмади. "Сити" янгитдан ҳужум ташкил қилиши лозим.
- 7'
Де Брюйненинг олис масофадан берган зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.
- 5'
Ҳар икки жамоа ўта эҳтиёткор футбол намойиш этмоқда.
- 3'
Де Брюйненинг узатмаси тушунарсиз чиқди. Жезус тўпга ета олмаслиги аниқ эди.
- 1'
Дастлабки дақиқада "Реал" ҳимояда тўпни ушлаб турибди. Кутилмаган ҳолат.
- 1'

Ўйин бошланди! Ҳала Мадрид!!! Олға Сити!!!
- 0'
УЕФА миқёсидаги турнирларда барча учрашувлар коронавирус қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда.
- 0'
Бугунги беллашувни Феликс Брих бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли дўстлар! Барчангизни УЕФА Чемпионлар Лигаси нимчорак финал жавоб баҳси, "Манчестер Сити" - "Реал" ўйинига таклиф этамиз.

Fikrlar