“Siti”ni goldan qutqargan Husonovning oʻyini qanday baholandi?
Англия Премьер-лигасининг энг муҳим ўйини 33-турга тўғри келди. “Манчестер Сити” ўз майдонида мусоба пешқадами “Арсенал”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйинда Райан Шерки 16-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Кай Хаверц дарвозабон Жанлуижи Доннарумманинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.
Учрашувнинг кульминацион нуқтаси биринчи бўлим охирига тўғри келди. Босимни кучайтирган “канонирлар” ҳужумчиси Кай Хаверц Доннарумма қаршисида ёлғиз қолиб зарбага шайлаган пайтда Ҳусанов етиб келиб, тўпни ҳужумчи оёғи устидан қайтариб юборди.
Қолган дақиқаларда “Сити” вазиятни назорат остида ушлади. Иккинчи бўлимда Холанд ғалаба тўпини киритди. Баҳс охиригача мезбонлар ҳимояланишда бехато ўйнаб ғалабани ушлаб қолди.
Энди “Манчестер Сити” қолдирилган учрашувда “Кристал Пэлас”ни енга олса, очколар ҳисобида “Арсенал”га етиб олади ва чемпионлик кураши “шаҳарликлар”нинг ўз қўлида бўлади. Бу вазиятда “Сити” ҳам, “Арсенал” ҳам очко йўқотмаслиги ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Нуфузли манба – esteemedkompany.com экспертлари “Манчестер Сити”нигг асосий рақибга қарши ўйиндаги ҳаракатини қуйидагича баҳоланди.
Джанлуиджи Доннарумма - 5/10:
Ҳа, Доннарумма қўпол хатога йўл қўйиб, «Арсенал»га ҳисобни тенглаштириш имконини берди. Аммо у керакли сейвни амалга оширди ва айнан унинг тез узоқ ташлаши Эрлинг Холанднинг ғалаба голига замин яратди. Бугун Доннарумма ўзининг ҳам энг яхши, ҳам энг ёмон жиҳатларини намойиш қилди.
Матеус Нуньес - 7,5/10:
Ўнг ҳимоячи позициясида Нуньес жуда яхши ўйин кўрсатди. У ажойиб ҳимояланди ва ўйин охирида бир нечта муҳим сейвларни амалга оширди.
Абдукодир Хусанов - 7,5/10:
Ҳусановдан ҳимояда яна бир ишончли ўйин бўлди ва у тўп билан ҳам ажойиб ҳаракат қилди.
Марк Гехи - 7,5/10:
Гехи бугунги ўйин давомида ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам яхши ўйнади. Аммо 60-дақиқада у деярли «Арсенал»га гол “соға қилиш”ига оз қолди, бу эса унинг баҳосини пасайтирди.
Нико О'Рейли — 9/10:
Бернардо Силва билан бирга Нико О'Рейли «Манчестер Сити» таркибида ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу, эҳтимол, О'Рейлининг бундай юқори даражадаги ўйинлардаги энг яхши чиқишларидан бири бўлди.
Родри - 8,5/10:
Кўплаб футболчилар каби, Родри биринчи бўлимда шошилиб ўйнаётгандек кўринди. Аммо иккинчи бўлимда унинг ўйини шунчаки ажойиб бўлди ва бутун жамоага тон берди.
Бернардо Силва - 9,5/10:
«Манчестер Сити»да Бернардо Силванинг энг яхши ўйинлари рўйхати тузилганда, бугунги ўйин албатта юқори ўринлардан бирини эгаллайди. У жамоаси учун барча ишларни қилди ва ҳақиқий капитанлик ўйинини намойиш этди.
Райан Шерки – 8,5/10:
Икки жамоа ҳам бироз саросимага тушгандек кўринган ўйинда Райан Шерки майдондаги энг хотиржам футболчилардан бири бўлди. Унинг голи ажойиб эди ва француз ҳужумчиси тўп билан жуда яхши ҳаракат қилди.
Антуан Семеньо - 5,5/10:
Бу унинг энг яхши ўйини эмасди, у тўпга ортиқча тегиниб юборди ва, кўринадики, жуда ҳам қаттиқ ҳаракат қилди.
Жереми Доку - 7,5/10:
Доку доимий равишда «Арсенал» ҳимоясига хавф солди ва айнан унинг узатмаси Эрлинг Холанднинг голига олиб келди.
Эрлинг Холанд - 8,5/10:
Менга бугун умумий ҳисобда Холанднинг ўйини жуда ёқди. У ғалаба голини урди, шунингдек бутун ўйин давомида жисмоний жиҳатдан ҳам жуда фаол бўлди. Ўйиннинг сўнгги қисмида у аниқ Габриэл Магальяйнсга босим ўтказди. Бу Холанддан ҳақиқий етакчилик ҳаракати бўлди.
Fikrlar