Юлдузни “Сити”га сотамиз, фақат жуда қимматга!

  • 13.08.2026 12:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси”нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес тез орада “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин. “Шаҳарликлар”нинг 25 ёшли футболчига қизиқиши янги босқичга чиққан ва аниқ тус олгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Энцо Мареска Фернандесни ўз жамоасида кўришни истамоқда. У футболчининг имкониятларини “Челси”да бирга ишлаган давридан яхши билади.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар беришича, келишув тақдири трансфер нархига боғлиқ. “Челси” ўз юлдузи учун  120 миллион фунт талаб қилмоқда.

Энцо Фернандеснинг “Челси”билан амалдаги шартномаси 2032 йил ўртасигача мўлжалланган.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!