"Yuventus" - "Latsio": Matnli translyatsiya
Italiya A Seriyasi 26-turidan o‘rin olgan "Yuventus" - "Latsio" bahsini saytimiz orqali matnli ko‘rinishda kuzatib boring. Matnli translyatsiyani Abdulla Mannonov olib boradi.
- 90'

Учрашув якунланди! Матнли трансляцияда Абдулла Маннонов сиз билан бирга бўлди. Этиборингиз учун раҳмат!
- 90'

"Лацио" бурчакдан тўпни ўйина киритиб беради.
- 90'

Бурчакдан тўпни "Лацио" аъзолари ўйинга киритиб беради.
- 86'
Гонсало Эскаланте қўпол ўйнади.
- 85'
Вуххх, қандай зарба! Роналдунинг бу зарбаси дарвозабонни шошириб қўйди! Бироқ унга бирозгина аниқлик етишмади.
- 82'

Марушич, Луис Альберто ҳамда Иммобиле ўрнига Перейра, Мурики ҳамда Канселу ўйинни кучайтириш учун майдонга тушди.
- 80'

Франческо Ачерби қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 77'
Иммобиле қанотдан ёриб кирди ва дарвозани кўзлаб, зарба йўллади! Дарвозабон буни ўқиди.
- 74'

Хоакин Корреа бурчакдан тўпни ўта омадсиз тарзда ўйинга киритяпти.
- 73'

"Лацио" бурчак тўпи тепди, Шесни уни эгаллаб олди.
- 70'

"Ювентус" бир вақтнинг ўзида 3 та футболчини алмаштиради: дубль муаллифи Альваро Мората ўрнига Криштиану Роналду, Аарон Ремзи ўрнига Вестон Маккенни, Хуан Куадрадо ўрнига Артур ўйинга қўшилди.
- 66'

"Лацио" дарвозабони Пепе Рейна Кьезанинг пастги чап бурчакка йўллаган зарбасини сейви орқали қайтариб қолди!
- 64'
Чиро Иммобиле ҳимоячилар томонидан тўхтатиб қолинди.
- 60'

ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ўнг бурчакни аниқ нишонга олган Мората ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! 3:1!
- 60'

Пенальти! Мората уни ижро этади! Ҳисоб ўзгариши мумкин!
- 59'
Сергей Милинкович-Савич жарима майдончаси ичида ўта қўпол ўйнади ва рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Бош ҳакам пенальти белгилаши мумкин!
- 57'

ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Кьезанинг пасини Альваро Мората дарвозанин тўққизлик бурчагига жойлаб қўйди! Ҳисоб 2:1!
- 56'

"Лацио"дан навбатдаги ўзгариш: Сенад Лулич ўрнига Патрик Габаррон ўйинни кучайтириш учун майдонга тушди.
- 55'

"Лацио"да ўзгариш: Лукас Лейва ўрнига Гонсало Эскаланте ўйинга қўшилади.
- 54'

Кьеза офсайдда қолиб кетди.
- 52'
Чиро Иммобиле дриблинг билан рақибларини алдаб ўтмоқчи эди, аммо бу ўхшамади.
- 49'

"Юве" бурчак тўпини ижро этади.
- 48'
Кьеза жарима майдончаси ичига тўпни ажойиб тарзда етказиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборишди. Лайнсмен бурчакни кўрсатди!
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

1-бўлим якунланди!
- 45'
Фараснинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 42'
Федерико Бернардески тўпни кераксиз вазиятда йўқотди. Қарши ҳужум бўлиши мумкин.
- 39'

ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Рабьодан супергол! Дарвозабон буни ҳеч қанақасига қайтариб қололмасди! Тўп юқори бурчакка санчиб қўйилди!
- 36'
Франческо Ачерби тўпни Иммобилега етказди, бироқ Чиро зарба бера олмади, сабаби ҳимоячилар фаол эди.
- 34'
Моратанинг пасини Кулусевчки эгаллай олмади.
- 32'
Аарон Ремзини зарбага айланиб кетган узатмаси дарвозадан анча баландлаб кетди.
- 30'
Кулусевскидан тўпни олиб қўйишди.
- 29'

"Ювентус" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 25'
Уэс Худт жарима майдончаси ичида тўпга қўли билан тегиб юборди! Кўрамиз ҳакам нима деркин...
- 22'
Кулусевски тўпни олдинга ташлади, бироқ тўпга эга чиқиш учун биронта шерик топилмади
- 20'

Сергей Милинкович-Савичнинг жаримадан амалга оширган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 18'
"Ювентус" ҳужум темпини ушлаб турибди. Улар тинмай олдинга ўтишмоқда.
- 14'

ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Лацио" ҳисобни очмоқда! Кулусевскининг хатосидан сўнг Корреа тўпни эгаллаб олди ва ҳимоячини алдаб ўтиб, Шесни дарвозасини ишғол қилди.
- 11'
Франческо Ачерби қўпол ўйнади.
- 9'
Сергей Милинкович-Савичнинг зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди!
- 8'
Давиде Масса Адриен Рабьога нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 5'
"Ювентус"нинг илк дақиқаларданоқ уюштираётган ҳужумлари анча хавфли чиқмоқда.
- 3'
Федерико Кьеза жарима майдончаси чизиғи устида ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келмоқда. Ўйин бошланиш арафасида.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "Ювентус" - "Лацио" учрашуви бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб бормоқда.
Fikrlar