Гвардиолага айнан Ҳусанов етишмади!

CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида “Манчестер Сити” кутилмаганда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасидан 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу ҳолат мутахассислар томонидан таҳлил қилинмоқда.

Tecno

Хусусан, “Манчестер Сити” фаолиятини ёритиб келаётган нуфузли манба – manchestercity.news сайти экспертлари “шаҳарликлар”нинг мағлубиятини асосан ҳимоядаги хатоларга боғлади ва Хосеп Гвардиолага Абдуқодир Ҳусановнинг хизматидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканини асослаб берди.

Sports.uz портали ушбу материални ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.

- “Манчестер Сити” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Ювентус”ни 5:2 ҳисобида мағлуб этганидан кейин мухлису мутахассислар “шаҳарликлар”нинг 1/8 финалда “Ал-Ҳилол” тўсиғидан осонликча ўтишини кутганди.

Эрлинг Холанд рақиб дарвозабони Яссин Бунунинг қаҳрамонликларини алоҳида эътироф этди. Ҳақиқатан, марокашлик посбон юқори савияда ўйнади. Лекин ҳар қандай бошқа куни шу ўйин такрорланса, “Сити” ишончли тарзда ғалаба қозонган бўларди.

Хосеп Гвардиола учун жамоасининг ҳимоя чизиғидаги камчиликлар ҳақиқий бош оғриғига айланган. “Ал-Ҳилол” бош мураббийи Симоне Индзаги ҳам  “Манчестер Сити” ўтган мавсумдан бери қарши ҳужумда ўйнайдиган жамоалар билан тўқнашувларда яхши ҳаракат қила олмаслигини яна бир бор исботлаб берди.

Бу кун Рубен Диаш учун жуда оғир ўтди. У “Ал-Ҳилол” ҳимоячиси Калиду Кулибали муҳим голни урган вазиятда рақибига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. Шундан келиб чиқиб, таъкидлаш мумкинки, Абдуқодир  Ҳусанов Англия клубининг асосий таркибида кўпроқ имконият ва ўйин вақти берилишига лойиқ.

Ҳусанов “Манчестер Сити”даги фаолиятини ёрқин ўйинлар билан бошлаганига қарамай, бу футболчи Хосеп Гвардиоланинг бошланғич таркибига март ойидан бери фақат бир маротаба – “Ал-Айн” билан бўлган ўйинда киритилди ва ўша учрашув 6:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.

“Ланс”нинг собиқ ҳимоячиси айнан Хосеп Гвардиолага етишмаётган ўйинчидир. Чунки у тезкор марказий ҳимоячи, ҳимоя чизиғининг юқори қисмида ҳам ўйнай олади, жисмоний кўрсаткичлари қанотда ҳам, жарима майдончаси ичида ҳам курашиш имконини беради, бундан ташқари тўпни зўр назорат қилади.

Ҳусановнинг АПЛда “Тоттенхэм”га қарши ўтказилган ва 1:0 ҳисобида манчестерликлар ғалабаси билан якунланган учрашувдаги ёрқин ўйини замонавий марказий ҳимоячилар учун ҳақиқий намуна.

Рубен Диаш, Жон Стоунз ва Мануэль Аканжи ўнг марказий ҳимоячи позициясида, айнан ўзбек талантининг жойида ўйнайди. Лекин Диашда тезлик етишмаслиги, Аканжининг жарима майдончаси ичида концентрациянинг йўқотиб қўйиши, Жон Стоунзнинг доимий жароҳатлари “шаҳарликлар”нинг мана шу позициясини жамоанинг энг нозик нуқтасига айлантириб қўйди.

Диашнинг тезлиги паслиги туфайли Гвардиола икки тарафда Райан Айт-Нури ва Матеус Нуньес каби қанот ҳимоячиларидан фойдаланяпти ва бундай ўйин схемасида Ҳусановдек тезкор марказий ҳимоячи жамоа учун ўта зарур.

Гвардиола ҳимоя марказида Рубен Диаш ва Йошко Гвардиолни ўйнатишни яхши кўради. Бироқ португалиялик юлдуз ва Аканжидан фарқли равишда жамоага келганидан бери бу позицияда деярли бенуқсон ўйнаган Абдуқодир Ҳусановни ҳам ўйин вақти билан мукофотлаш пайти келди.

Табиийки, 21 ёшли ўзбек ҳимоячисининг жамоадошлари каби тажрибаси катта эмас. Лекин унинг “Тоттенхэм”,  “Реал” ва “Ливерпуль”га қарши учрашувлардаги ажойиб ҳаракатлари бу футболчи энг юқори даражада ўйнашга лойиқ ва қодирлигидан далолат беради, - деб ёзди manchestercity.news  сайти эксперти Сринивас Садананд.

Энди “Манчестер Сити” футболчилари Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми учун тайёргарлик кўради. Абдуқодир Ҳусанов жамоаси чемпионатнинг биринчи турини 16 август куни сафарда “Вулверхэмптон”га қарши ўтказади.

 

Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!

“Сити” Ҳусановнинг шериги билан музокара бошлади

Ҳусанов, Холандни табриклаб қўй!

Янги мураббий Файзуллаевга қандай баҳо берди?

Ҳусанов кўз ўнгида “Манчестер Сити” тарихий рекорд ўрнатди

Шомуродов кучайиб кетди...

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Депутат Уктамович
02/07/2025 22:17
Нима учун Абдукодирни тушурмаяпти Пеп, тушунмайман, Бошида хато килсаям основнойга тушурдию ,шу Узбекистонга келиб кетганидан кейин бирдан захирага михлаб куйди