- Ўзбекистон кубоги
- 1/2 финал
OKMK
24/11/2021 14:30
Насаф
- Алибек Давронов 94'
- Андрия Калудерович 120+4'
-
120+9'
Учрашув якунланди. 1 киши кам бўлиб ўйнаган "Насаф" драматик учрашувни ғалабани илиб кетди.
-
120+8'
АГМК сўнгги сонияларни олдинги чизиқда ўтказмоқда.
-
120+6'
ГОООООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди!
Нуқта қаршисига келган Калудерович дарвозани ишғол этди.
-
120+3'
Ҳакам билдирилган жиддий эътироз учун АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимовга қизил карточка кўрсатди.
-
120+2'
ЙЎҚ!!! Бироз аввал Манноновга нисбатан жарима майдони ичида қоида бузилган, деб топилди ва АГМК дарвозасига пенальти белгиланди.
-
120+1'
ГОООООООООООООООЛ! АГМК ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди!
Дилшод Аҳмадалиевнинг чап оёқда берган зарбаси дарвоза тўридан жой олди.
-
120'
Жўрабек Маннонов бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.
-
118'
Мартин Боакенинг зарбасини Эшмуродов дарвозага қадар ўтказмади.
-
117'
Турдалиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
-
115'
Жарима майдонига оширилган тўпни Эргашев эгаллаб олди.
-
113'
ЙЎҚ! Офсайдда турган Полвонов дарвозабонга ҳалал берган, деб топилди ва бу гол бекор қилинишига сабаб бўлди.
-
112'
Ҳакам голни бекор қилиши мумкин. Раҳим Каримов ВАРни кўрмоқда.
-
110'
ГООООООООООООООЛ! АГМК ҳисобни тенглаштирди!
Санжар Шоаҳмедовнинг зарбасидан сўнг тўп дарвозадан жой олди.
-
110'
ВАРдаги ёрдамчиларига қулоқ солган рефери пенальти йўқлингини таъкидлади.
-
108'
Жарима майдони ичида тўп Эшмуродовнинг қўлига теккан бўлиши мумкин. Ҳакам ВАРни тингламоқда.
-
108'
Тўп икки бор "Насаф" дарвозаси устунига тегди.
-
107'
Андрия Калудеровичнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
-
106'
Дилшод Саитов ўрнига Жўрабек Маннонов ўйинга қўшилди.
-
106'
Иккинчи экстра-таймга старт берилди.
-
105+2'
Биринчи экстра-тайм якунига етди.
-
105+1'
Яқин масофадан берилган зарбани Эргашев қайтарди.
-
105'
Биринчи экстра-таймга 1 дақиқа қўшилди.
-
105'
Аҳмадалиевнинг узатмасидан кейин Гадоев ноаниқ зарба берди.
-
103'
Андрия Калудерович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
-
101'
Вақтни чўзгани учун Умиджон Эргашев огоҳлантирилди.
-
99'
Зафар Полвоновнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
98'
Дилшод Аҳмадалиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
97'
Шоаҳмедов қулай имкониятни кўкка совурди. Унинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
96'
Насруллаев катта тезликда олдинга ўтди. Аммо ҳимоячилар жарима майдони ичида уни тўхтатди.
-
94'
ГООООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни очди!
Бурчакдан оширилган тўпни Алибек Давронов дарвозага йўллади.
-
92'
Санжар Турсуновнинг жаримадан берган зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.
-
91'
Биринчи экстра-тайм бошланди!
-
91'
Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Абдураззоқов ўйинга қўшилди.
-
90+6'
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Экстра-таймларга мурожаат қиламиз!
-
90+5'
Умиджон Эргашевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
90+4'
Бобур Йўлдошевнинг зарбасини Эргашев қайтарди. АГМК бир зарба билан финалга чиқиши мумкин эди.
-
90+2'
Тошматовнинг қанотдан оширган тўпи хавфли тус олди.
-
90+1'
Ҳусниддин Ғофуровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.
-
90'
Дилшод Саитовнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. "Насаф" ғалабани илиб кетишига бир баҳя қолди.
-
88'
Ҳусаин Норчаев ўрнига Андрия Калудерович майдонга тушди.
-
86'
Суҳроб Нуруллоев ўз ўрнини Алибек Давроновга бўшатиб берди.
-
84'
Норчаев яқин масофадан зарба берди. Бироқ у офсайдда қолиб кетгани учун ўйин тўхтатилди.
-
83'
Қосимов ўрнига Зафар Полвонов ўйинга қўшилди.
-
83'
АГМК бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
-
81'
Жарима майдони ичида Валижон Раҳимовга нисбатан қоида бузилди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
80'
Миржамол Қосимовнинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
-
78'
Насруллаевнинг жарима майдонига берган узатмаси бартараф этилди.
-
76'
Абубакр-Ризо Турдалиев майдонга тушди. У Баҳром Абдураҳимовни алмаштирди.
-
75'
Йован Жокич ўз ўрнини Санжар Шоаҳмедовга бўшатиб берди.
-
74'
Акром Комиловнинг бош билан йўллаган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
-
73'
Абдураҳимовнинг жарима майдонига оширган тўпини Раҳимов эгаллаб олди.
-
72'
"Аждарлар" стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.
-
70'
Гадоевнинг узатмаси ноаниқ кетди.
-
67'
Тўп назорати мезбонлар томонга ўтди.
-
65'
Ўйинда темп бироз пасайди.
-
63'
Касьянь ва Сулаймонов ўрнига Боаке ҳамда Аҳмадалиев ўйинга қўшилди.
-
61'
ВАРни кўрган ҳакам тўқнашувда Маркони айбдор, деб топди ва уни майдондан четлатди.
-
59'
Марказда Жокич ва Станоевич тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
57'
Ҳусаин Норчаевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Раҳимов ушлаб олди.
-
54'
Ғофуровнинг олис масофадан берган зарбаси рекошет натижасида бошқа манзилга йўналди.
-
52'
Майдон эгалари тўпни назорат қилмоқда.
-
50'
Бозоровнинг қанотдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
-
48'
Биринчи бўлимдаги каби иккинчи таймни ҳам олмалиқликлар фаолроқ бошлади.
-
46'
Иккинчи таймга старт берилди.
-
46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.
-
45+3'
Танаффус!
-
45+2'
Ғолиб Ғайбуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.
-
45'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.
-
43'
Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Насаф" дарвозасига йўллайдиган футболчи топилмади.
-
42'
Мезбонлар бурчак зарбасини қўлга киритди.
-
40'
Сўнгги дақиқалар меҳмонларнинг фаоллиги остида давом этмоқда.
-
38'
ЙЎҚ! Марказга кучли зарба берган Ҳусаин Норчаев тўсинни титратди.
-
37'
Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган Раҳим Каримов пенальти белгилади.
-
36'
Жарима майдони ичида "Насаф" футболчисига нисбатан қоида бузилган бўлиши мумкин. Ҳакам ВАРни кўрмоқда.
-
35'
Станоевичнинг стандартдан узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.
-
34'
Тўп назорати "аждарлар" томонда бўлиб турибди.
-
32'
Қарши ҳужумга ўтаётган Сулаймоновни йиқитган Абдураҳимов огоҳлантирилди.
-
30'
АГМК футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
-
28'
Учрашув паст темпда давом этмоқда.
-
26'
Ҳусниддин Ғофуровнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Эргашев ушлаб олди.
-
24'
Бердиев шогирдлари тўп назоратини қўлга олиш орқали рақиб шаштини пасайтиришга уринмоқда.
-
22'
Сулаймоновга сариқ карточка кўрсатилди.
-
22'
Бугун Бозоровга нисбатан мезбонлар бироз қўполроқ ўйнамоқда.
-
20'
Мезбонлар стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.
-
17'
Мирғиёс Сулаймонов ҳужумни муваффақиятли якунлай олмади.
-
15'
Ўйин Миржалол Қосимов шогирдларининг фаоллиги остида давом этмоқда.
-
13'
Йован Жокич огоҳлантирилди.
-
11'
Жарима майдонига ёриб кирган Ойбек тўпни офсайддаги шеригига узатди.
-
9'
Тўп марказда Бозоровнинг қўлига тегди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
7'
Курашлар, асосан, майдон марказида кечмоқда.
-
5'
АГМК қанотларни фаол ишга солган ҳолда олдинга ўтмоқда.
-
3'
Майдон эгалари илк сониялардан тўп назоратига урғу бермоқда.
-
1'
Ўйин бошланди!
-
0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!