World Boxing кубоги. 2 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади
Javohir Malikov
Бугун World Boxing ташкилоти кубогида чорак финал баҳслари бўлиб ўтади
Бугун World Boxing ташкилоти кубогида чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. Кун давомида икки нафар боксчимиз рингга кўтарилиши белгиланган.
Жуфтликлар билан танишинг:
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Беатриз Гомес (Бразилия) 01:45 Б ринг.
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Ёрдан Морежон (Болгария) 04:00 А ринг.
2-дастур жанглари Тошкент вақти билан тунги 01:00 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)