20 июль куни “Барса” ва “Реал” ўзаро тўқнашади

Испан футболи грандлари – “Барселона” ва “ Реал” афсоналари Исроилдаги “Блумфилд” стадионида бўлиб ўтадиган кўргазмали учрашувда ўзаро куч синашади. Учрашув 20 июлга белгиланди.

Каталонияликлар мазкур учрашувда Ривалдо, Роналдиньо, Деку, Рональд де Бур каби ёрқин юлдузлар қатнашишини тасдиқлади.

“Қироллик клуби” эса ҳозирча “қария” юлдузлар “эл-класико”сига қайчи футболчиларни жалб қилишини ҳали эълон қилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!