9 йиллик танаффусдан кейин ўзбек дзюдочиси жаҳон рейтинги етакчисига айланди

Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Биз учун аҳамиятлиси, унда -90 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Давлат Бобонов биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Жорий йил Бобонов учун муваффақиятли ўтди. Жаҳон чемпионатидаги кумуш, Олимпия ўйинларидаги бронза медали уни бугунга келиб, ўз вазнининг етакчисига айланиб олишида катта замин яратди. Қайд этиш жоиз, сўнгги бўлиб таниқли дзюдочимиз Ришод Собиров "Лондон-2012" Олимпиадасидан аввал -60 кг вазнда биринчи ўринда қайд этилган эди. Батафсил:

-60 кг:
1. Яго Абуладзе (Россия) – 4841 очко
20. Кемран Нуриллаев – 1928 очко

-66 кг:
1. Ан Баул (Жанубий Корея) – 5603 очко
6. Сардор Нуруллаев – 3569 очко

-73 кг:
1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 5175 очко
13. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 2879 очко

-81 кг:
1. Тато Григалашвили (Грузия) – 6692 очко
4. Шарофиддин Болтабоев – 4436

-90 кг:
1. Давлат Бобонов (Ўзбекистон) – 6004 очко
35. Шермуҳаммад Жандреев – 1140 очко

-100 кг:
1. Арман Адамян (Россия) – 5524 очко
13. Муҳаммадкарим Хуррамов – 3015 очко

+100 кг:
1. Тамерлан Башаев (Россия) – 5900 очко
22. Алишер Юсупов – 1833 очко
26. Бекмурод Олтибоев – 1487 очко

Аёллар:
-52 кг:
1. Амандин Бушар (Франция) – 6520 очко
11. Диёра Келдиёрова – 3202 очко

-70 кг:
1. Барбара Матич (Хорватия) – 5810 очко
11. Гулноза Матниязова – 3027 очко

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Absaxatov dilshodjon
25/11/2021 16:11
Ajoyin yaponlar qani biror bir vazinda yetakchilikda yaponlar yuq ku