А Серия. "Интер" "Фрозиноне"ни аяб ўтирмади
Миланликлар 92 очко жамғаришди
А Сериянинг 36-туридан ўрин олган "Фрозиноне" - "Интер" учрашувида миланликлар 0:5 ҳисобида зафар қучишди.
Мазкур баҳсда Фраттези, Арнаутович, Бьюкенен, Мартинес ва Тюрамлар биттадан гол уришди.
36-турдан кейин "Интер" турнир жадвалида 92 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди. Ди Франческо шогирдлари эса 17-поғонада.


Изоҳлар (0)