Асосий мазмунга ўтиш

Абдусатторов Синдаровга жаҳон тожи учун баҳсга тайёргарликда ёрдам беради

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Нодирбек Абдусатторов Жавоҳир Синдаровни жаҳон чемпиони унвони учун Гукешга қарши баҳс олдидан бир ҳафталик йиғинда тайёрлайди.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳамюрти Жавоҳир Синдаровнинг жаҳон чемпиони унвони учун ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши ўйини олдидан бир ҳафта давомида биргаликда тайёргарлик кўришни режалаштирмоқда. 

Абдусатторов Lolazor подкастидаги суҳбатида айтишича, у Синдаров билан ҳозирча ошкор этилмаётган жойда махсус йиғин ўтказади. У аввалроқ ҳамюртига ёрдам беришини айтган эди, энди эса қўшма тайёргарлик муддатини аниқлаштирди.

Нодирбекнинг таъкидлашича, у дўстини бўлажак дуэлда аниқ устун деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, ғалаба эҳтимоли тахминан 80 фоиз Синдаров, 20 фоиз эса рақиби томонида.

Икки гроссмейстер кўп йиллардан бери дўстлик ришталарини сақлаб келади ва Ўзбекистон терма жамоаси шарафини биргаликда ҳимоя қилади. Жорий йил сентябрь ойида улар миллий жамоага иккинчи бор Жаҳон шахмат олимпиадасида ғалаба қозонишга ёрдам берди.

Амалдаги жаҳон чемпиони Гукешга қарши Синдаровнинг титул учун баҳси Женева шаҳрида ўтади. Биринчи партия 24 ноябрь кунига белгиланган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ