Агент "Пахтакор" футболчиси бўйича "Женоа" билан музокаралар бошланганини тасдиқлади

“Пахтакор” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошевга Италиянинг “Женоа” клуби томонидан жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида россиялик журналист Нобель Арустамян хабар бергани тўғрисида маълум қилгандик. Эндиликда бу хабар тезлик билан тарқалмоқда. 

Йўлдошев худди Элдор Шомуродов каби Россиянинг ProSportsManagement агентлик компаниясининг аъзоси ҳисобланади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Sports.uz мухбири Иброҳимхалил Йўлдошевнинг агенти Қаҳҳор Мўминов билан боғланди.

йулдошев1

Аслида у билан Шомуродов ҳамда Йўлдошев масаласида суҳбатлашиш истагида эдик. Аммо агент ҳозир бунинг мавриди эмаслигини, тез орада вазиятга янада ойдинлик киритилгач, гаплашишини маълум қилди.

Аммо у бизга шуни айтдики, чиндан ҳам Йўлдошев бўйича “Женоа”дан аниқ таклиф тушган ва айни пайтда бу клуб билан музокаралар бошланган. Бироқ бу ҳали унинг Шомуродов жамоасига ўтишини билдирмаслигини, чунки “Пахтакор” ҳимоячисига яна бошқа аниқ таклифлар ҳам борлигини қўшимча қилди. Шу боис Қаҳҳор Мўминов яқин орада Тошкентга келиб, футболчининг ота-онаси ва клуби билан бу масала бўйича гаплашишини ҳам таъкидлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Азамат Кутыбаев
03/07/2021 20:03
Агар шунака болса бу зор
&
inson
03/07/2021 22:57
ilohim otsin amin
&
Ашуров Бахтийор
03/07/2021 22:56
Йўлдошев озроқ жисмоний ҳолатини яхшиласа,бемалол А серияда ўйнайди.