АГМК - "Турон": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган АГМК - "Турон" учрашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • Суперлига
  • 18-тур

OKMK

  • Миржамол Қосимов 51'
  • Александр Касьян 77'
2 : 0

15/09/2021 19:00

Турон

  • 90+4'

    Ўйин ўз якунига етди. АГМК ўз майдонида "Турон"ни қийинчиликсиз мағлуб этди. 

  • 90+3'

    Стандарт вазиятдан сўнг АГМК футболчиси дарвозага аниқ зарба йўллади. Ортиқов ўз ўрнида. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Ўйинда темпи анча тушиб кетди. Жамоалар шу ҳисобга рози кўринади. 

  • 84'

    Санжар Турсунов майдонни тарк этди. Дилшод Жўраев унинг ўрнини эгаллади. 

  • 82'

    АГМК бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 80'

    Голдан сўнг "Турон" олдинга ўтиб кўрди, аммо самарасиз.

  • 77'

    ГОООООООООООЛ! Касьянь Қосимовнинг узатмасидан сўнг бош билан гол уриб, ҳисобни 2-0 кўринишига келтириб қўйди. 

  • 74'

    Ким Бойонг ўрнига Суннатилла Абдуллажоновни майдонга туширди.

  • 71'

    Ҳусниддин Ғофуроф жарима майдончаси яқинидан кучсиз зарба йўллади. 

  • 69'

    "Турон" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 68'

    Касьянь ўрнига Боаке, Гадоев ўрнига эса Фортес майдонга тушди. 

  • 65'

    Ўйиннинг 64-дақиқаси ўтииб бормоқда. Иккала жамоа  жамоа ҳам олдинга ўтишга шошмаяпти. 

  • 61'

    АГМК жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Тўп олдида Ҳусниддин Ғофуров. 

  • 60'

    Гадоев яқин масофадан зарба йўллади, аммо тўп дарвозанинг сиртқи томондан тўрга тегди. 

  • 58'

    Гол Миржамол Қосимовга ёзилибди. 

  • 55'

    Боакеда ҳаммаси яхши. У ўйинни давом эттира олади. 

  • 54'

    Боаке дарвозабон биллан тўқнашиб кетди ва жарохат олиб майдонда ётибди. 

  • 50'

    ГОООООООООЛ! Ўйинда ҳисоб очилмоқда. Миржамол Қосимовнинг бурчак зарбасидан узатмасидан сўнг Сардор Раҳмонов ҳисобни очмоқда. 

  • 48'

    "Турон" жарима зарбаси тепиш имкониятига  эга бўлди. Юқоридан узатилган тўп майдон ташқарисига чиқариб юборилди. 

  • 45'

    Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди.  

  • 45+2'

    Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади. 

  • 46'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Жокич ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

  • 43'

    АГМК футболчиси жарима майдончасига кириб бораётган эди, аммо "Турон" ҳимоячилари яхши ўйнади. Бурчак зарбаси. 

  • 43'

    АГМК яна бир жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 41'

    Музаффар Музафаровга сариқ карточка кўрсатилмоқда. 

  • 40'

    АГМКдан яна бир яхши ҳужум ва яна ўта ноаниқ зарба. 

  • 37'

    Миржамол Қосимовга қанотдан шериги яхши тўп узатган эди, бироқ унинг зарбаси анча ноаниқ. 

  • 36'

    Ўйиннинг 36-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳисоб ҳамон 0-0.

  • 35'

    Гадоевга нисбатан жарима майдончаси ёнида ўйин қоидаси бузилди. АГМКда яхши имконият. 

  • 33'

    Тошмирзаевнинг зарбасини дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди. 

  • 32'

    "Турон" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 30'

    "Турон"дан ҳавфли ҳужум. Ихтиёр Тошпулатов қанотдан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.  

  • 27'

    Музаффар Музаффаров шеригига тўпни аниқ еткизиб бера олмади. 

  • 25'

    Аҳмадалиевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Рақиб унинг оёғини босиб олди. 

  • 24'

    "Турон" футболчилари ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

  • 22'

    Майдон марказида Тошматов рақиб футболчисининг юзига зарба бериб юборди. 

  • 19'

    Қосимовнинг олисдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди

  • 15'

    Гадоевнинг зарбасини Мусаев осонлик билан эгаллаб олди. 

  • 14'

    "Турон" клуби олдинга ўти кўрди. АГМК ҳимоячилари ўз ўрнида

  • 12'

    Ким Бойонга нисбатан ўйин қоидаси бузилмоқда. 

  • 9'

    Бобур Йўлдошевга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 8'

    Дилшод Ахмадалиев тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Ҳимоячилар бу эпизодда ишончли ўйнашди. 

  • 6'

    АГМК "Турон" жарима майдони атрофида ҳафвли ҳужум уюштирди. Улар бир неча бор рақиб дарвозасига зарбалар йўллади, аммо Мусаев ўз ўрнида. 

  • 5'

    АГМК ҳимояда тўпни эгаллаб турибди. Ҳозирча улар шошилишмаяпти. 

  • 3'

    "Турон" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, аммо самарасиз. 

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари Суперлига 18-туридан ўрин олган АГМК - "Турон" баҳсини сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!