АГМК олимпия терма жамоасини мағлуб этди

ФИФА кунлари туфайли Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган АГМК жамоаси йиғин доирасидаги назорат учрашувида Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан куч синашди.

30 дақиқадан иборат 4 таймдан ўтган баҳсда жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

АГМКдан голларни Дилшод Жўраев ва Мурод Тошматов киритган бўлса, олимпия терма жамоасидан Ҳусайн Норчаев гол муаллифига айланди.

АГМК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!