Агуэро Мессининг рақамини олишга ботина олмади

"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро Лионель Месси кетгач клуб унга Леонинг 10-рақамни таклиф қилган бўлсада, Кун буни олишни хоҳламади. Бу ҳақда AS ёзмоқда. 

"Улар менга таклиф қилди, бироқ Мессига бўлган ҳурматим сабабли буни рад этдим", -дейди футболчи. 

Агуэро "Барса"да 19-рақамда ҳаракат қилади. Аргентиналик форвард "Сити"да 10-рақам остида ўйнаган. Мессининг рақамини ёш футболчи Ансу Фати қабул қилиб олди. 

Эслатиб ўтамиз, Лео ёзда ПСЖ сафига бориб қўшилди. У Парижда 30-рақамни танлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар