Александр Усик Жошуага реванш берадими ?

  • 26 сентябрь, 2021, 08:00
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Супероғир вазн тоифасида Энтони Жошуа ва Александр Усик жангида Усик очколар бўйича ғалаба қозониб, WBА, WBО, IBF ва IBО камарларини қўлга киритди. Хўш, энди улар ўртасида иккинчи жанг ўтказилиши мумкинми? Албатта ўтказилади... Мatchroom компанияси чемпион боксчиларига жанг учун шартнома қилаётганда албатта бир банд киритилади. Яъни, агарда Маtchroom компанияси мижози бўлган чемпион имкониятни бой бераса, ғалаба қозонган боксчи унга реванш бериши белгиланади. Бу компания раҳбари Эдди Хирннинг ишбилармонлиги ёки эҳтиёткорлиги десак муболаға бўлмайди. Усик ва Жошуа шартнома бангида ҳам Жошуа мағлуб бўлса, иккинчи жанг ўтказилиши киритилган. Бу ҳолатни Жошуанинг Энди Руисга қарши жангида ҳам кўришимиз мумкин. Қисқача айтганда, сиз Маtchroom компанияси чемпион боксчисидан камарлар тортиб олмоқчи бўлсангиз, уларни икки марта мағлуб этишингиз керак....

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!