Альварес — "Барселона"нинг асосий трансфер мақсади!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Ҳужумчи Хулиан Альварес ёзги трансфер ойнасида "Барселона"нинг асосий мақсади бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Маълум қилинишича, молиявий муаммоларга қарамай, каталонияликлар футболчини қўлга киритишни истамоқда. Бироқ "Атлетико" ўз ўйинчисини сақлаб қолиш учун курашади ва унинг трансфер қийматини 120 млн еврoдан ҳам юқори баҳоламоқда. Шунингдек, Альваресга АПЛ клублари, жумладан "Арсенал" томонидан ҳам қизиқиш борлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, аргентиналик форварднинг "матрасчилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!