Альваро Арбелоа:

Хабарингиз бор, Бекободнинг “Металлург” футбол клуби қошида “El Golazo Academy Powered by Real Madrid” футбол академияси фаолиятини бошлаяпти. Қисқа муддат ичида клуб муассиси – Ўзбекистон металлургия комбинати саъйи ҳаракати билан академия учун ажратилган бино капитал таъмирдан чиқарилди ва янги мавсум учун ўқувчи ёшларни қабул қилишга шай ҳолатга келтирилди. “Металлург” ПФК қароргоҳининг ёнгинасида жойлашган “El Golazo Academy Powered by Real Madrid” футбол академиясининг тантанали очилиш маросимига 5 октябрь санасига режалаштирилмоқда.

арбелоа2

Тантанали очилиш маросимига келадиган нуфузли меҳмонлар орасида қироллик клуби – “Реал” (Мадрид) нинг собиқ футболчиси ва ҳозирги элчиси Альваро Арбелоа ҳам бор. «El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation» футбол академиясининг очилиши учун у 5 октябрь куни тонгда Ўзбекистонга учиб келади.

Альваро Арбелоа 38 ёшда, 1983 йилнинг 17 январь санасида Испаниянинг Саламанка шаҳрида таваллуд топган. 2002 – 2006 ҳамда 2009 – 2016 йиллар мобайнида “Реал” (Мадрид) жамоаси шарафини ҳимоя этган. Қироллик клуби таркибида 156 учрашувда майдонга чиққан ва рақиблари дарвозасига 3 та гол киритган. Испания ўсмирлар, ёшлар, олимпия ҳамда миллий терма жамоаларига жалб этилган. 2010 йилги Мундиалда Испания терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган. Икки карра Европа чемпиони. Испания чемпиони (2011/12), Испания кубоги (2010/11, 2013/14), Суперкубоги соҳиби (2012), УЕФА чемпионлари лигаси ғолиби (2013/14, 2015/16), УЕФА Суперкобоги соҳиби (2014) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони (2014) бўлган.

арбелоа3

Айни пайтда “Реал” (Мадрид) U-14 жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаб келмоқда. Арбелоа видеомурожаат орқали шундай деди: "Салом Ўзбекистон. Октябрь ойида сизларни Бекобод шаҳрида “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation”нинг очилиш маросимига таклиф қиламан. Кўришгунча!"

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)