Америка кубоги. Аргентина финалда Бразилияга қарши ўйнайди

Бугун Бразилия майдонларида ўтаётган Америка кубогининг иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва шиддатли руҳда кечган учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида кучлар тенг келди – 1:1. Шу тариқа ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда 3:2 ҳисобида аргентиналикларнинг қўли баланд келди.

Энди Аргентина финалда мезбон Бразилияга қарши майдонга тушади.

Аргентина – Колумбия 1:1 (1:0, 0:1, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 3:2

7 июль, 06:00

Голлар: 1:0 – 7 Мартинес, 1:1 – 61 Диас.

Аргентина – Мартинес, Молина (Монтиель, 46), Пеццелья, Отаменди, Тальяфико, де Пауль, Родригес, Ло Чельсо (Паредес, 56), Месси, Мартинес, Гонсалес (Ди Мария, 67).

Колумбия – Оспина, Муньос, Мина, Санчес, Тесильо (Фабра, 46), Куадрадо, Барриос, Куэльяр (Чара, 46), Диас, Борре (Кардона, 46), Сапата (Борха, 60).

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2.

Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (21), Куадрадо (45), Фабра (55), Борха (63), Монтиель (72), Муньос (75), Кардона (86), Родригес (87), Барриос (88), Пеццелья (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!