Ана холос. Моуриньога байкот эълон қилишди!

“Рома” бош мураббий Жозе Моуриньонинг боши ғам-ташвишдан чиқмай қолди. Португалиялик мураббий муваффақиятсизлик сабабини ташқаридан қидирмоқда. Жозе энди италиялик журналистлар билан ҳам келиша олмай қолди.

Манбалар, Моуриньо матбуот анжуманларидан бирида таниқли журналист Марко Юрични ҳақорат қилганини келтирмоқда.

Унга кўра, Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марко Юрич саволига жавоб бериш ўрнига “Сен деярли ҳар бир матбуот анжуманига келасан. Бошқаларга ўзингни жуда ақлли кўрсатмоқчи бўласан, аслида ундай эмас. Мен ҳам сени ақлли, деб ўйлашни истайман, лекин сен ўз билганингни қилишдан қолмайсан", - деган экан.

Бунга жавобан Retesport радиостанцияси  Жозе Моуриньога нисбатан бойкот эълон қилгани ҳақида баёнот бериб, ўз журналистларини португалиялик мураббий иштирокидаги анжуманларга юбормаслигини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!