Ана холос! Почеттино топ клуб билан яширин музокаралар олиб бормоқда

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино “Туманли Альбион”га қайтиш ҳақида ўйламоқда. Аргентиналик мутахассис ўзини "Манчестер Юнайтед"да синаб кўрмоқчи.

Le Parisien тарқатган маълумотларга кўра, мураббий ҳамон “қизил иблислар” вакиллари билан яширин музокаралар олиб бормоқда.

Айтиш керакки, мавсум охирида Почеттино Париж клубидан истефога чиқарилиши мумкин. Унинг ўрнини эса француз футболи афсонаси, "Реал Мадрид"даги муваффақиятли фаолияти билан танилган Зинедин Зидан эгаллаши мумкин.

Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×