Ана холос! Сауль Альварес 15 кг вазн кўтариб, WBC жаҳон чемпиони билан жанг қилмоқчи

Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида Хайме Мунгия (38-0, 30 КО) ва Сергей Деревянченко (13-3, 10КО) WBC жаҳон чемпионлик камари учун элиминатор жанги сифатида тасдиқланди. Жанг ғолиби чемпион Жермалл Чарлога мажбурий даъвогар бўлади. 

76 кг вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес (57-1-2, 39КО) WВCга сўров йўллаб, 91 кг вазнда WВC жаҳон чемпиони Илунга Макабуга (28-2, 25КО) ўзини даъвогар ,деб эълон қилиниши, сўнгра жанг қилиш таклифи билан мурожаат қилди. WВC буни қўллаб-қувватлади. Демак, Сауль Альвареснинг навбатдаги жанги катта эҳтимол билан 91 кг вазнда WВC жаҳон чемпионлик камари учун бўлиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар