Россиялик таниқли мутахассис Александр Аверянов 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Крилья Советов" клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.

"Крилья Советов" Александр Аверяновнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Қайғуйингизга шерикмиз", - дейилади клуб хабарида.

Аверянов фаолияти давомида "Крилья Советов"дан ташқари "Спартак" (Анапа), "Шинник", "Урал", "Алания", "Факель", "Волгар-Газпром", "Металлург-Кузбасс", "Атирау", "Газовик" ва "Динамо" (Санкт-Петербург) клубларида ишлаган.

Александр Аверянов 2011-2012 йилларда "Андижон" клубини ҳам бошқарган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар