"Анвонтед Бойс"нинг навбатдаги рақиби маълум
Bilolbek Imomov
Навбатдаги рақиб номи маълум
Пике томонидан ташкил этилиб, Италияда ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон номидан ҳаракат қилаётган "Анвонтед Бойс" жамоасининг навбатдаги рақиби Перу бўлди.
Плей-оффга ўтиш учун сўнгги тўқнашувда Ўзбекистон медиа жамоаси Перу билан куч синашади. Ушбу баҳсда ғалаба қозонган жамоа эса кейинги босқичга йўл олади.
"Фк Анвонтед" биринчи учрашувда Саудия Арабистони устидан иродали 4:3 ҳисобида зафар қучган эди. Иккинчи тўқнашувда эса жамоамиз АҚШга 6:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Перу эса дастлабки тўқнашувда Германияга 4:2 ҳисобида ғалабани бой берган бўлса, навбатдаги баҳсда Жанубий Корея устидан 4:3 ҳисобида муваффақиятга эришди.


Изоҳлар (0)