АПЛ. "Челси" - "Арсенал": Кучлар тенг келди
"Лондон дербиси"да ғолиб аниқланмади
АПЛнинг 11-туридан ўрин олган "Челси" - "Арсенал" баҳси бўлиб ўтди. Унда томонлар дурангга имзо чекди.
Дастлаб, Мартинелли ажойиб голи билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Нету узоқ масофадан зарба йўллаб, имкониятларни тенглаштириб қўйди.
Шу тариқа, "канонирлар" турнир жадвалида 3, "аристократлар" эса тўртинчи ўринга жойлашди.


Изоҳлар (0)