АПЛ чемпиони катта ишга қўл урмоқчи

"Манчестер Сити" мавсум якунлангач "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “шаҳарликлар” январда норвегиялик футболчининг агенти Мино Райола билан учрашмоқчи. Боиси, ёзда шартномага кўра Холандни 75 миллион еврога сотиб олиш бўйича банд ўз кучига киради. Райола вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда, “Сити”дан мижозига йилига 50 миллион евро маош ва ўзига яхшигина бонус ундуришни кўзламоқда.

21 ёшли Холанд жорий мавсум "Боруссия" сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Холанднинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар