АПЛ клуби қишда

Франциялик ҳимоячи Клеман Ленгле “Барселона” сафини тарк этиши ва Англия премьер-лигасига йўл олиши мумкин.

Goal.com тарқатган хабарга қараганда, 26 ёшли футболчининг хизматларига “Эвертон” жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Мерсисайдликлар бош мураббийи Рафаэль Бенитес шаҳсан Ленгленинг трансферини қўллаб-қувватламоқда.

“Ирисчилар” аллақачон Клеманнинг трансфери борасида “кўк-анор ранглилар” билан алоқага чиқишган. Ушбу трансфер давралар оралиғидаёқ амалга оширилиши мумкин. “Барса” раҳбарияти Ланглени 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Клеман Лангле жорий мавсум Ла Лигада 2 та учрашувда майдонга тушди. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)