АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида қийин ғалабани қўлга киритди

АПЛ 7-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Астон Вилла" баҳси якунига етди ва мазкур баҳсда майдон эгалари рақибдан 2:1 ҳисобида устун келди.  

"Шпорлар" сафида Хойьберг ва Лукас Моура рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, бирмингемликлардан Таргет ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

Мазкур натижадан сўнг Лондон клуби очколари сонини 12 тага етказиб олган ҳолда , турнир жадвалида 8-ўринга чиқиб олди.  "Астон Вилла"да айни дамда 10 очко бор ва улар 10-поғонадан жой олган. 



  • 90+3'

    Ўйин якунига етди. "Шпорлар" ўз майдонида "Астон Вилла"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 

  • 87'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Кейн мазкур вазиятни кўкка совурди. 

  • 83'

    "Тоттенхэм"да яхши имконият вужудга келди, қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллаб юборадиган футболчи топилмади. 

  • 78'

    Кейннинг зараюаси бироз ноаниқ чиқди. 

  • 78'

    Ингс тўпни ўзига ажойиб тарзда тўғрилаб олиб зарба йўллади. Унинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

  • 76'

    Ндомбеле ўрнига Ло Челсо майдонга тушди. 

  • 73'

    "Астон Вилла" футболчиси қанотдан ёриб кириб, пас берди. Бироқ Льорис тўпни эгаллаб олди. 

  • 70'

    Соннинг ажойиб узатмасидан сўнг Лукас Моура "Тоттенхэм"ни олдинга олиб чиқди. 

  • 68'

    ГОООООЛ! "Астон Вилла" ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи Таргет. 

  • 65'

    "Астон Вилла" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, узатма амалга оширилди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 63'

    Ремзининг зарбасини "Тоттенхэм" ҳимоячилари қайтариб юборди. 

  • 60'

    Сон ажойиб имкониятга чиқиб борди, бироқ унинг зарбасини Эмилиано қайтарди. 

  • 57'

    Кейннинг узатмасидан сўнг Сон ажойиб имкониятни кўкка совурди. 

  • 56'

    Соннинг олисдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ чиқди. 

  • 54'

    Ингс жарима майдони ичида тўпни ўзига тўғрилаб олиб, зарба бермоқчи эди, Скипп тўпни қайтарди. 

  • 52'

    Соннинг жарима майдони ичида йўллаган зарбаси, кучли ва ноаниқ. 

  • 51'

    "Тоттенхэм"да ажойиб имкониятлар вужудга келди.Мартинесдан сейв. 

  • 47'

    "Тоттенхэм" иккинчи бўлимни анча фаол бошлади. 

  • 45'

    Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча "шпорлар" ўз майдонида 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 42'

    Макгеннинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 40'

    "Астон Вилла" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 38'

    Сон майдон марказида Кешга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 35'

    Скиппнинг хатосидан сўнг Ингс тўпни эгаллаб олди ва Скипп фол ишлатишга мажбур бўлди. 

  • 31'

    Кейннинг зарбасидан сўнг Мартинес тўпни эгаллаб олди. 

  • 31'

    "Тоттенхэм" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 28'

    "Астон Вилла" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 27'

    ГООООООЛ! Хойьберг Соннинг узатмасидан сўнг гол уриб, ҳисобни очди. 

  • 24'

    Кейн ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

  • 23'

    Кейннинг майдон марказидан йўллаган зарбасини Мартинес қийинчилик билан қайтарди. 

  • 22'

    Сон рақибни ажойиб тарзда алдаб ўтиб, жарима майдончасига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 17'

    "Тоттенхэм" майдон марказида тўпни йўқотмоқда. 

  • 15'

    Ҳозирча "Астон Вилла" "шпорлар"га нисбатан фаолроқ ҳаракат қилмоқда. 

  • 12'

    Лукам кескин пас берди, Бироқ узатма тўп майдонни тарк этди.

  • 9'

    Олли Уоткинс жарима майдони ичига яхши узатма амалга оширди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди. 

  • 8'

    Макгин "Тоттенхэм" футболчисига нисбатан қўпол ўннади. Меҳмонлар жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 5'

    Метти Кеш жарима майдони ичига яхши узатма амалга оширди. Ҳимоячилар ишончли ўшнашди. 

  • 3'

    "Астон Вилла" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    АПЛ 7-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Астон Вилла" баҳсидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 





Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!