АПЛда коронавирус ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилди

Англия премьер-лигаси матбуот хизмати 13-19 декабрь кунлари лигада ўтказилган Covid-19 тести натижалари ҳақида хабар берди.

Ҳафта давомида 12 345 нафар футболчи ва клуб ходимлари текширилган бўлиб, шулардан 90 нафарида коронавирус аниқланган.

Маълум қилинишича, бу тегишли статистик маълумотлар пайдо бўлган 2020 йилнинг май ойидан бери кузатилган рекорд даражадаги кўрсаткичдир.

Шу тариқа, премьер-лигада кетма-кет иккинчи ҳафта коронавирус билан касалланганлар сони бўйича антирекорд қайд этилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×