Арсен Венгер жаҳон чемпионатларини ҳар 2 йилда ўтказишни таклиф қилмоқда

ФИФАнинг жаҳон футболини ривожлантириш бўйича раҳбари Арсен Венгер жаҳон чемпионатларини ҳар икки йилда ўтказишни таклиф қилди. Шу билан бирга, у жаҳон чемпионатлари танловидаги учрашувлар сонини 10 тадан еттигача қисқартиришни таклиф қилмоқда. Бу мусобақа кунлари сонини 50 дан 28 гача қисқартиради.

“Ҳозирги миллий терма жамоаларга бешта ўрнига битта, максимал иккитадан ўзгартириш қилишни таклиф қиламан. Жамоалар октябрь ойида йиғилиб, бир ой ичида еттита саралаш учрашувини ўтказиши, сўнгра июнь ойида бўлиб ўтадиган финал мусобақасида иштирок этиши мумкин.

Бу авиапарвозлар сонини ва жароҳатлар сонини камайтиради. Бу тез-тез ўтказиладиган турнирларни ўтказишга имкон беради. Тасаввур қилинг, 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг кейинги йил Европа чемпионати, яна бир йилдан сўнг кейинги жаҳон чемпионати бўлади”, - деди франциялик мутахассис.

Ҳозирда жаҳон чемпионати ҳар 4 йилда ўтказилади ва унда 32 та терма жамоа иштирок этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар