“Арсенал” футболчиси бошқа жамоага ўтиши мумкин. Музокаралар бошланган

"Марсель" ёзда "Арсенал"дан Сеад Колашинацнинг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда.

"Sky sports" нашрининг малум қилишича, муҳокамалар дастлабки босқичда. A Серия вакили "Наполи" ҳам 28 ёшли футболчини шартномаси шу ёзда якунига етганидан сўнг сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

"Aрсенал" уни шу ойда қўйиб юборишга тайёр, аммо ҳозирча, бошқа клуб билан музокаралар олиб борилгани йуқ.

Колашинац бу мавсум премьер лигада атиги иккита ва барча мусобақаларда бешта ўйинда майдонга тушди. Унинг шартномаси шу йили ёзда якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!