"Арсенал" катта трансферга қўл уради

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси қишки трансферлар ойнасидаги илк харидни амалга ошириш арафасида. Гап шундаки, клуб "Ювентус"дан Артур Мелони ижарага олиш бўйича деярли келишувга эришди.

"Канонирлар" мавсум охирида бразилияликни сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади. Ҳозирда томонлар трансфернинг молиявий тарафлари борасида музокара олиб бормоқда.

"Transfermarkt" порталида 25 ёшли футболчи 25 миллион еврога лойиқ кўрилган.

Артур ушбу мавсум "Ювентус" сафида А Сериядаги 7 баҳсда иштирок этди, аммо бирорта самарали ҳаракат қайд этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!