Лондоннинг “Арсенал” клуби “Эвертон”нинг марказий ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюинни кўзламоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

“Канонирлар” Англия терма жамоаси аъзосини ўзларининг франциялик ҳужумчиси Александр Ляказетт ўрнига муносиб номзод сифатида қарашмоқда. Жамоа бош мураббийи Микель Артета 30 ёшли Ляказеттни таркибда кўришни хоҳламаяпти. Французнинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси кейинги йил ёзда ўз ниҳоясига етади.

Доминик Калверт-Льюиннинг айни дамдаги трансфер нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Агар у жамоани тарк этса, “Эвертон” унинг ўрнини “Астон Вилла” форварди Олли Уоткинс билан тўлдириши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)