"Арсенал" Португалиядан зўр ҳимоячи топди

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби ҳимоячиси Нуну Тавареш фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли португалиялик футболчининг янги манзили “Арсенал” клуби бўлади. Томонлар ўзаро 2026 йилга қадар шартнома имзолаш бўйича келишувга эришган. Энди “канонирлар” фақатгина футболчининг трансфер нархи масаласида “Бенфика” билан келишиб олса бас.

Тавареш ўтган мавсум Португалия чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та сариқ карточка олди.

Нунунинг айни дамдаги трансфер нархи 7 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!