Асосий мазмунга ўтиш

Артета Мартинеллининг ўйиндаги ҳаракатлари ҳақида гапирди

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

"Мартинелли асосий таркибда ўйнашга муносиб эди, аммо бундай бўлмади"

"Арсенал" бош мураббийи Микел Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги (1:1) Габриель Мартинеллининг иштироки ҳақида ўз таассуротларини билдирди.

Бразилиялик ҳужумчи учрашувнинг 80-дақиқасида майдонга тушди ва қўшимча вақтда ҳисобни тенглаштириб, "тўпчилар"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

- Эҳтимол, Мартинелли асосий таркибда ўйнашга муносиб эди, аммо бундай бўлмади. У норозилик билдириш ўрнига, ғайратга тўлиб майдонга тушди ва жамоага бир очко олишга ёрдам берди. Худди шундай гапни Эберечи Эзе ҳақида ҳам айтиш мумкин, - деди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, "Арсенал" Премьер-лига турнир жадвалида беш турдан сўнг ўн очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ