Артём Филипосян қайси жамоа билан шартнома тузганини биласизми?

Яқинда Артём Филипосянни “Бунёдкор” машғулотларига қўшилгани хусусида хабар бергандик. У ерда маълум вақт шуғулланган ҳимоячи янги мавсумни қаерда бошлашини ҳал қилди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, тажрибали ҳимоячи “Сўғдиёна”дан тушган таклифни қабул қилиб, ушбу клубга қўшилган ва бугун жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Шундай қилиб, Артём жиззахликларнинг тўлақонли аъзосига айланди.

Филипосян фаолияти давомида “Машъал”, “Насаф”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Динамо”, “Бухоро”, шунингдек, Хитойнинг “Ляонин”, Таиланднинг “Прачуап” ҳамда “Муангкан Юнайтед” клубларида тўп сурган. “Сўғдиёна” эса унинг фаолиятида янги саҳифа очади.

Футболчи "Сўғдиёна" жамоаси билан шартнома имзолаганини тасдиқлади ва бу борада у билан уюштирилган суҳбатни тез орада ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!