Бильбаонинг "Атлетик" клуби ўзининг расмий сайти орқали ҳимоячи Юри Берчиче билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 31 ёшли испаниялик футболчи “Атлетик” билан шартномасини 2024  йилга қадар узайтирган.

Маълумот учун, Берчиче "Атлетик" сафига 2018 йилнинг ёзида ПСЖдан 24 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Юри жорий мавсум бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади. Боиси у жароҳатидан ҳали тўлиқ фориғ бўлгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)