Мадриднинг "Атлетико" клуби жорий ёзги трансферлар охирида "Аталанта" қанот ҳимоячиси Робин Госенсни сотиб олишга уруниб кўрди.

Журналист-инсайдер Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, "матрасчилар" германиялик футболчи орқали ўзларининг қанот ҳимоясини кучайтиришни мақсад қилишган эди.

Юқоридаги манбага кўра, "Аталанта" эса “Атлетико”нинг таклифни рад этган. Чунки бергамоликлар қисқа вақт ичида Госенсга муносиб ўринбосар топа олишларига ишонишмаган.

Робин Госенс ўтган мавсум А Серияда жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар