Испания Ла Лигаси 17-турида "Мадрид дербиси" бўлиб ўтди. Унда "Реал" принципиал рақиби "Атлетико"дан устун келди.

Бу "қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти учун "матрасчилар" устидан қозонилган Ла Лигадаги илк ғалаба сифатида тарихга кирди. Италиялик мутахассис учун муҳим аҳамият касб этган баҳсда "қаймоқранглилар" ишончли ҳисобда зафар қучди, 2:0.

Бунгача Анчелотти шогирдлари "Атлетико" билан ички чемпионатда 4 бор тўқнаш келган. Мазкур беллашувларда томонлар 1 бор муроса кўчасини танлаган бўлса, 3 марта "Атлетико" ғалаба қозонган.

Маълумот учун, Анчелотти аввал "Реал" бошқарувида Испания кубоги, шунингдек Чемпионлар лигасида "Атлетико"дан устун келган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×