"Атлетико" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ла Лига 11-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Реал Бетис" учрашуви якунига етди. Ушбу ўйинда майдон эгалари йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Матрасчилар" сафида Янник Феррейро Карраско 26-дақиқада ҳисобни очди. 63-дақиқада Херман Пеццелья автогол муаллифига айланди. 80-дақиқада Жоау Феликс орадаги фарқни 3 тага етказиб қўйди. 

Ушбу натижадан сўнг мадридликлар ҳисобидаги очколар сони 22 тага етди ва улар Испания чемпионати турнир жадвалида 4-поғонага кўтарилиб олди. "Реал "Бетис"да айни дамда 21 очко бор ва улар 5-ўринда жойлашган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!