"Аякс" "авжига чиқмоқда"

Нидерландия чемпионати 10-туридан ўрин олган марказий ўйин "Аякс" - ПСВ баҳси якунланди. Мазкур ўйинда майдон эгалари йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Амстердамликлар сафида Бергейс, Алле, Антони, Классен ва Тадич гол уришга муваффақ бўлди. 

Ушбу натижадан сўнг Эрик тен Хаг шогирдлари Эредивизи турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. 21 очкоси бор ПСВ "Аякс"дан кейинги иккинчи ўринни банд этиб турибди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!