"Атлетико" "Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфикони ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда Испаниянинг "Fijaches" нашри.

Манбанинг маълум қилишича, мадридликлар ёзги трансфер вақтида аргентиналик футболчини харид қилишга уриниб кўради. "Transfermarkt" портали 29 ёшли Николасни 18 миллион еврога баҳоламоқда. 

Тальяфиконинг Амстердам клуби билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсум 7та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×